Logo
Islom.uz
1 ой олдин
Ramazonda ehson qilishning fazilati - YouTube

Hazratni xotirlab ko'rsatuvining Ramazon oyi uchun mahsus«Islomga bag'ishlangan umr» filmining to'liq sonini quyidagi havolalar orqali ko'rishingiz mumkin:1-...

Islom.uz
1 ой олдин
Xaysama ibn Abdurrohman ibn Abu Sabradan rivoyat qilinadi:
«Abdulloh ibn Amr roziyallohu anhu bilan o‘tirgan edik. Uning ish boshqaruvchisi kirib keldi. Shunda unga: «Qullarning yemagini berdingmi?» dedi. «Yo‘q», dedi. «Tez borib, ularga ber. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kishi gunohkor bo‘lishi uchun uning yemak berishi kerak bo‘lgan odamlarga bermay turishi yetarlidir», deganlar», dedi».

Muslim rivoyat qilgan.
Islom.uz
2 ойлар олдин
Рамазонга ҳозирланинг!

Қиёмул лайл – таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг.

Турли чалғитувчи (смартфондаги бекорчи ўйинлар, телевизордаги кераксиз сериаллар) нарсалардан халос бўлинг.

Интернетда ўтириш соатларингизни камайтиринг.

Вақтни зое қилувчи нарсалардан узоқлашинг.

Нафл ибодатларга одатланинг.
Islom.uz
2 ойлар олдин
Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.

Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.
Islom.uz
2 ойлар олдин
Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (учинчи мақола)

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.
Сувга бавл қилишдан қайтариқ

Набавий покликнинг усулларидан бири шуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сувга бавл қилишдан қайтарганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ فِي الْمَاءِ الدَّائِمِ الَّذِي لَا يَجْرِي ثُمَّ يَغْتَسِلُ فِيهِ. وَفِي رِوَايَةٍ: ثُمَّ يَتَوَضَّأُ مِنْهُ. وَفِي رِوَايَةٍ: نَهَى أَنْ يُبَالَ فِي الْمَاءِ الرَّاكِدِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз зинҳор оқмай турадиган сувга бавл қилмасин. Сўнгра унда ғусл қилади», дедилар».
Islom.uz
2 ойлар олдин
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси эканлари

Анасдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, энг сахийси ва энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадина аҳли қўрқинчга тушди. Одамлар овоз томон чопишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг қаршиларидан чиқдилар. Овоз чиққан томонга одамлардан олдин етиб борган эканлар. Ул зот: «Қўрқманглар! Қўрқманглар!» дер эдилар.

Ул зот Абу Толҳанинг яйдоқ отини миниб олган эдилар. Бўйинларида қилич бор эди.
«Бу (от) денгиз экан (ёки «У ҳақиқатан денгиз экан)», дедилар».

Бир кеча Мадинаи Мунавваранинг аҳли даҳшатга тушиб қолди. Мадинани қўрқинч ўраб олди. Одамлар қўрқинчли овоз чиқаётган томонга қараб югуришди.

Улар югуриб кетишаётганда олдиларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб қолдилар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша овоз чиқаётган томондан келаётган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаммадан олдин у ерга етиб бориб, гап нимада эканини билиб, қайтиб келаётган эканлар. Ул зотнинг шижоатлари ана шундай бўлган.

Бошқалар «Нима қилсак экан? Овоз қаердан келяпти экан? Борсам, бир гап бўлмасмикан?» деб ўйлангунча у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам етиб борганлар. Бориб, кўриб, одамларни тинчлантириш учун қайтиб келаётган эканлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч гап йўқ экан, хотиржам бўлинглар, бемалол бўлинглар», деб одамларни тинчлантирибдилар.
Islom.uz
2 ойлар олдин
Абитуриентлар учун таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишларига кўмаклашиш мақсадида 2024 йилнинг март ойидан эътиборан барча диний таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади.
Islom.uz
2 ойлар олдин
✨ «Sunani Abu Dovud» toʻplami «Oltin silsila» dasturiga joylandi

«Oltin silsila» turkumidagi uchinchi toʻplam – «Sunani Abu Dovud» asari dasturga joylandi.

Toʻplamni shayx hazratlari boshchiligidagi tarjimonlar guruhi oʻzbek tiliga oʻgirgan. Jami 4 juz, 5274 hadisdan iborat. Ayni vaqtda dasturga 3 ta juzi (3835 ta hadis) kiritilgan.

Paygʻambarimiz alayhissalomning muborak hadislari jamlangan «Sunani Abu Dovud» toʻplamini «Oltin silsila» dasturida oʻqing. 😊

👉 Narxi: 24 000 soʻm

https://t.me/islomuz/32773
Islom.uz
2 ойлар олдин
Қория талаба 11 соатда Қуръонни хатм қилди

Тошкент ислом институти 1-босқич талабаси Руқайя Юсуфий 30 пора Қуръони Каримни бир кунда, 11 соат ичида ёддан ўқиб берди.

Хатм жараёнини Жаҳонгир қори Неъматов, Зафар қори Маҳмудов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Содиқжон қори Қурбонов, Робия Нажмиддинова кузатиб бордилар.

ТИИ ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов устозлари ва қория талабага мана шундай натижаларга эришгани учун ташаккур билдирди.

11 соат ичида Қуръонни хатм қилган Руқайя Юсуфийнинг муваффақиятини тақдирлаш мақсадида ноутбук ва эсдалик совғалари топширилди.

“Таҳфизул Қуръон” кафедраси қори устозларининг тинимсиз меҳнатлари эвазига шу вақтга қадар 7 нафар қориялар Робия Нажмиддинова, Гулруҳ Кенжабек қизи, Мираҳмадова Ҳуснора, Маҳаматханова Мухлиса, Қурбанова Хадича, Абдуллаева Фотима ва Амина Хўжаёр Аллоҳнинг каломини бир кунда ўқиб берган эди.
Islom.uz
3 ойлар олдин
Бу зирҳ меники десам, нима дейсан?

Куфа бозорини айланган ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бир сотувчининг олдида тўхтадилар:
- Бу зирҳ (совут)ни кимдан ва қаердан олдингиз? - дедилар.
- Бу менга тегишли, сотиш учун олиб келдим.
- Аминмисан, ҳақиқатда сенинг зирҳингми?
- Албатта, аминман.
- Бу зирҳ меники десам, нима дейсан?
- Бунга ҳақинг йўқ, дейман. Ҳеч ким мендан молимни қандай топганимни, кимдан олганимни сўрамайди.
Islom.uz
3 ойлар олдин
Таҳликали хато (биринчи мақола)

Европанинг ренессанси – уйғониши ўн тўрт асрдан ортиқ давом этган ва черков томонидан мажбур қилинган қаттиқ уйқудан уйғониш бўлгани ҳаммага маълум. Халқларнинг ҳаётида рўй берадиган Европа ренессанси – уйғонишига ўхшаш катта ўзгаришлар бу борадаги ҳаракатнинг мафкурасига боғлиқ бўлади. Европа ренессанси – уйғониши черковга қарши бўлгани учун унинг мафкураси ҳам асосан черковга ва феодалликка қарши бўлганини ҳамма яхши билади.
Islom.uz
3 ойлар олдин
Қуръони Каримга хизмат қилишда замонавий технологияларнинг ўрни

2024 йил 11 февраль куни Файсал бин Бандар бин Aбдулазиз ҳомийлигида Aр-Риёд шаҳрида Aлоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ва Макнун уюшмаси ҳамкорлигида илмий форум ўтказилади. Қуръони Каримга хизмат қилишда замонавий технологиялар ва уларнинг сармоясини муҳокама қиладиган биринчи ихтисослаштирилган илмий форум бўлади.

Бир гуруҳ мутахассис ва академиклар иштирокидаги форум Қуръон тиловати, ёдлаш ва қайта кўриб чиқишни осонлаштириш учун замонавий ва ривожланаётган технологиялардан фойдаланишга қаратилган. Унда рақамли Қуръон билан боғлиқ қатор муваффақиятли тажриба ва  платформалар ҳам кўриб чиқилади.

Саудиялик академикларнинг элита гуруҳи форумда блокчейн технологиялари, сунъий интеллект, интернет ва кенгайтирилган реаллик каби бир қанча ихтисослаштирилган техник йўналишлар бўйича илмий мақолалар орқали иштирок этади. Форумда муваффақиятли рақамли Қуръон, аниқ платформалар ва уларни моделлаштириш ва фойдаланиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади.

Шунингдек, форумда иштирок этувчилар ўртасида Қуръон платформаларини ривожлантириш ва соҳадаги истиқболли имкониятларга сармоя киритиш бўйича бир неча қўшма меморандумлар имзоланади.

Маълумот ўрнида ўтган ҳафта мамлакат пойтахти Aр-Риёдда дунёнинг 42 давлатидан 1800 дан ортиқ дастурчи ва сунъий интеллект бўйича мутахассислар иштирокида Қуръон иловалари танлови бўлиб ўтган эди.  
Islom.uz
3 ойлар олдин
Abbos ibn Abdulmuttolib roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim Allohni – Robb, Islomni – din, Muhammadni – Rasul deb rozi bo‘lsa, iymon ta’mini totgan bo‘ladi», dedilar».

Muslim rivoyat qilgan
Islom.uz
3 ойлар олдин
Islom.uz
3 ойлар олдин
Qur'oni Karimda nechta sura bor?

112

114

108

98

5 одамлар овоз беришди
Islom.uz
4 ойлар олдин
#Ражаб_Oйи

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ражаб ойини кўрганда қилган амаллари

Ражаб ойи тўғрисида одамлар орасида турли нотўғри тушунчалар тарқалиб қолган. Унинг ҳақиқатини тушуниб олиш барча мусулмонлар учун лозимдир.
Islom.uz
4 ойлар олдин
#Ражаб_Oйи

Ражаб ойининг биринчи кунини қандай ўтказиш керак?

Савол:
Ражаб ойининг биринчи кунини ухламасдан кутиб олса яхши бўладими? Ўша кеча нима амаллар билан, нималарни ўқиб ўтказсак яхши бўлади?

Жавоб:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

— Ухламай кутиб олиш деган гап йўқ. Ибодат ва динни ўрганиш бўлса, яхши.
Islom.uz
4 ойлар олдин
​​Илмни ёзиб қўйиш ўта муҳимдир!

Уламоларимиз вақтни ғанимат билишга, китобларда кўрган ёки хаёлларига келган фойдали фикрларни дарҳол ёзиб қўйишга ҳарис эдилар. Улар бу ишни ҳатто тунда ҳам амалга оширардилар.

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ хаёлларига келган фойдали
islomuz
Islom.uz
4 ойлар олдин
​​Амалларни чиройли адо этиш

Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангизни бузиб қўйманг.
– Намозингизни зое қилиш орқали рўзангизни бузманг.
– Садақа улашмасдан, рўзангизни бузманг.
– Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангизни бузманг.
– Меҳмондорчиликни кўпайтириб,
Islom.uz
4 ойлар олдин
FABMISR Қоҳирада янги исломий бўлимни очди

Мисрнинг етакчи молия институти бўлган First Abu Dhabi Bank Misr (FABMISR) Қоҳирада сўнгги исломий филиалини очганини эълон қилди. Бу ҳақда dailynewsegypt.com манбаси хабар берди.
Islom.uz
4 ойлар олдин
Tahrim surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Islom.uz
4 ойлар олдин
Жума куни макруҳ бўлган ишлар

1. Жума куни пешин намозини жамоат бўлиб ўқиш макруҳи таҳримийдир. Бу ҳукм ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.

2. Жума азони айтилиб, имом минбарга чиққанидан сўнг савдо-сотиқ қилиш ҳаромдир.
Islom.uz
4 ойлар олдин
Расмдаги нуқталар Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қилади

Биз Қуёш тизимидаги Ер сайёрасида яшаймиз. Қуёш ўзининг тўққизта сайёраси билан Сомон йўли галактикаси таркибига киради.

Сомон йўли галактикаси умумий ўзаро тортишиш кучи билан боғланган ҳамда Қуёшни ҳам ўз ичига олган 200 млрд.дан ортиқ юлдузнинг улкан гравитацион системасидир.

Соддароқ айтганда, миллиардлаб юлдузларнинг бир жойга тўпланган кўриниши галактика дейилади.
Islom.uz
4 ойлар олдин
Дўстларнинг даражаси буюкдир

Бир шайх Мисрни зиёрат қилишга борди. У ерда қари бир одамнинг таҳорат олаётганини кўрди. Чол таҳоратни янглиш олар эди.

Шайх унга бундай деди:
– Сиз қари одамсиз, Мисрдек буюк бир исломий мамлакатда яшаяпсиз. Нега янглиш таҳорат оляпсиз?

Чол шайхга:
– Эй инсон, Мисрга қачон келдингиз? - деди.
Islom.uz
4 ойлар олдин
Энг бой инсон ким?

Иймон эътиқодли кишининг шукроналик, сабр-бардош ва қаноат туйғуси ўз-ўзидан унинг хулқ-атворида, шахс сифатларида ва оилавий муносабатларида акс этиши, исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир.

Алишер Навоий ҳазратлари асарларида келтирилган қаноат, шукр сўзларининг мазмун-моҳиятига аҳамият берсак, нақадар гўзал ҳолатда васф қилинганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Мисол учун, «Маҳбубул-қулуб» асарида «Қаноат шундай бир чашмаки, унинг суви ҳеч қачон қуримайди, у бир хазинаки, сарф этган билан камаймайди. Шундай бир зироатгоҳки, уруғидан иззат ва шафқат ҳосили унади. У гўё бир дарахтки, унинг шоҳида ҳурмат меваси пишади…» - каби фикрларини баён этган. Мутафаккир инсондаги иродани қаноатга ўхшатади, уни сабрли бўлишга чорлайди.
Islom.uz
5 ойлар олдин
🌙🌹✨HELLO AND HAPPY FRIDAY! 🕋 🌙 🤲

🤲 On this day, may God accept our prayers, bless our children with strength, our prayers with beauty and sustenance! Be in God's shelter!

He said: لِقَ آدَمُ, وَفِيهِ قُبِضَ, وَفِيهِ النَّفْخَةُ, وَفِيهِ الصَّعْقَةُ, فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنَ الصَّلَةِ فِيهِ, فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ, وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلَاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرِمْتَ? فَقَالَ: "إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ حَرَّمَ عَلَى الْأَرْضِ أَجْسَادَ الْأَنْبِيَاءِ." رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
Islom.uz
5 ойлар олдин
Payg‘ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamga yuborilgan eng katta mo’jiza?

Oyning ikkiga bo`linishi

Ustllarida soya qilib yur

Qur`oni karim

5 одамлар овоз беришди
Islom.uz
5 ойлар олдин
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига янги ўринбосар тайинланди

Шу йил 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Миср Араб Республикасининг Қоҳира давлат университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ўз фаолияти давомида Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, кафедра мудири вазифаларида меҳнат қилган.

Сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов 2023 йил январь ойидан ҳозир
Islom.uz
5 ойлар олдин
Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш
Бу иш тирноқни олиш, соч олдириш, соқолни тўғрилаш, қўлтиқ остини ва бошқа жойларни туклардан тозалаш ва бошқа шахсий озодалик ишларини қилиш билан бўлади.
Соч ва тирноқни жума намозидан олдин олиш тавсия қилинган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُقَلِّمُ أَظْفَارَهُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَيَقُصُّ شَارِبَهُ قَبْلَ أَنْ يَخْرُجَ إلَى الصَّلَاةِ. رَوَاهُ الْبَزَّارُ وَالطَّبَرَانِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни намозга чиқишдан олдин тирноқларини олар, мўйлабларини қисқартирар эдилар».
Баззор ва Табароний ривоят қилишган.

@Islom
Islom.uz
6 ойлар олдин
Muhammad Allohning elchisi - o‘zbek tilda kino | Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси ўзбек тилда кино - YouTube

Muhammad Allohning elchisi - o‘zbek tilda kino | Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси ўзбек тилда кино.https://www.youtube.com/watch?v=AOW4395CS7kПрисоединиться к navo....