Logo
Islom.uz
Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш
Бу иш тирноқни олиш, соч олдириш, соқолни тўғрилаш, қўлтиқ остини ва бошқа жойларни туклардан тозалаш ва бошқа шахсий озодалик ишларини қилиш билан бўлади.
Соч ва тирноқни жума намозидан олдин олиш тавсия қилинган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُقَلِّمُ أَظْفَارَهُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَيَقُصُّ شَارِبَهُ قَبْلَ أَنْ يَخْرُجَ إلَى الصَّلَاةِ. رَوَاهُ الْبَزَّارُ وَالطَّبَرَانِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни намозга чиқишдан олдин тирноқларини олар, мўйлабларини қисқартирар эдилар».
Баззор ва Табароний ривоят қилишган.

@Islom
3 ойлар олдин

Ҳали жавоб йўқ!

Афтидан, бу нашрда ҳали ҳеч қандай изоҳ йўқ. Ушбу нашрга жавоб бериш учун Islom.uz , устига босинг ic_fluent_comment_add_24_regular Created with Sketch. унинг остида пастки қисмида